1 ноябрдан импорт қилинган автомобилларнинг техник кўригига ўзгартиришлар киритилмоқда

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг хабар беришича, чет элдан импорт қилинган автомобилларнинг техник кўрик ўтиш тартибига ўзгартириш киритилмоқда ва 1 ноябрдан бошлаб, автомобиллар божхона ҳудудида эмас, балки Пскентдаги полигонда амалга оширилади.

Қўшимча маълумот сифатида, Тошкент марказидан Пскентгача бўлган масофа 58.6 км ни (бир тарафга) ташкил қилади, яъни янги автомобиль 117 км дан ортиқ масофани босиб ўтишига тўғри келади.