Букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 30 га яқин сайтлар блокланди

Рақобат қўмитаси қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган фаолиятни тарғиб қилувчи веб-сайтларни таҳлил қилиш ва назорат қилиш ишларини изчил давом эттирмоқда.

Реклама қонунчилигини бузувчи ҳолатларга қарши тезкор чоралар кўриш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу доирада, букмекерлик хизматлари билан боғлиқ рекламани тарқатувчи сайтларни блоклаш ишлари олиб борилган. Натижада, 42 та шундай сайтни чеклаш таклифи киритилган бўлиб, уларнинг 30 дан ортиғи муваффақиятли равишда блокланган.

Қўмита бу йўналишда ўз таҳлил ва мониторинг фаолиятини тизимли равишда давом эттирмоқда.