Одам савдоси билан 8 йилда қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

“Одам савдоси” айблови билан 8 йил давомида қидирувда бўлган ўзбекистонлик Турсунтош Қодирова Туркияда қўлган олинган ва Ўзбекистонга депортация қилинди. Икки давлат Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлиги натижасида ўтказилган тадбир давомида ушланган.

Ўзбекистоннинг Стамбулдаги бош консуллиги, ушбу аёл ҳаракатларидан жабр кўрган инсонларни Ички ишлаб вазирлиги (ИИВ)га мурожаат қилишни сўрамоқда.