15-17 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзгидрометнинг хабарига кўра, 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво оқимлари кириб келади. Ëғингарчилик ва қор ёғиши эҳтимоли мавжуд. Ҳаво ҳарорати кечаси -8…-13 гача, кундуги 0…-5 гача пасйиши мумкин.

15 декабрь ва 16 декабрь кечаси мамлакат бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим ҳудудларда 20-25 м/с гача бўлиши мумкин.

15 декабрдан бошлаб ҳаво ҳарорати пасаяди. 16-17 декабрь кунлари тунги вақтларда −8…−13 даражагача, айрим жойларда −15 даражагача совуши кутилмоқда, кундузи эса 0…−5 даражагача бўлади.

Йўллар музлаши ҳолати кузатилади.