2025 йил 1 январдан транспортдан фойдаланиш нархи нақд пул билан тўланса, ошади

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг хабар беришича, 2025 йил 1 январдан транспортдан фойдаланиш нархи ўзгариши кутилмоқда. Бундай режалар Тошкент шаҳар ҳокимининг лойиҳасида келтирилган ва асосий мақсад, йўловчиларни транспортдан фойдаланишда электрон тўловларни амалга оширишга чорлаш.

Лойиҳага кўра, агар тўлов нақд кўринишда амалга оширилса, нарх 2.000 сўмдан 3.000 сўмга ошади. Йўлкира ҳақини электрон, яъни нақд пулсиз амалга оширадиган йўловчилар учун нарх ўзгаришсиз – 1.700 сўмлигича қолади.

Автобусларда нақд тўловларни чеклаш таклифи лойиҳада келтирилган.

Бундай чоралар тўловларни қабул қилишда шаффофликни таъминлашга, онлайн тўловларни амалга оширувчи йўловчилар сонини оширишга, ҳайдовчиларни ўз асосий фаолиятидан чалғимасликка қаратилган.

АТТО виртуал карта эгалари учун ҳам нархлар ўзгаришсиз қолади.

Ҳозирги кунда шаҳар транспорти учун бир неча нақд пулсиз тўлов хизматлари мавжуд:

  • Транспорт ва АТТО виртуал карталари,
  • NFC дан фойдаланиш ёрдамида АТТО мобил иловаси орқали,
  • QR-код орқали Click, UzumPay, MyUzcard, Alif иловалари ёрдамида,
  • Контактсиз UzCard, MasterCard, Visa, UnionPay банк карталари билан.