Ўзбекистон 1.55 млрд АҚШ доллари қийматида газни импорт қилди

2024 йилнинг январь-ноябрь вақт оралиғида, Ўзбекистон 1.55 млрд АҚШ доллари қийматида газ импортини амалга оширди. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг ҳисоботидан олинган.

Юқорида кўрсатилган қиймат, 2023 йилнинг шу вақт оралиғидаги кўрсаткичга нисбатан 2.8 марта кўп эканлиги келиб чиқади. 2023 йил январь-ноябрь ойларида 562.7 млн АҚШ долларига газ импорт қилинган. 2023 йил давомида (12 ой) Ўзбекистон 694.9 млн АҚШ долларига газ импортини амалга оширган.

Ўзбекистон импортдан ташқари, газ экспортини ҳам оширган. 2024 йилнинг 11 ойи давомида, Ўзбекистон 540.4 млн АҚШ доллари қийматида газни экспорт қилган ва 2023 йилнинг шу вақт оралиғидаги кўрсаткич билан солиштирилганда, ўсиш 17.9% ни ташкил этади. Тўлиқ 2023 йил давомида, Ўзбекистон жами 458.2 млн АҚШ доллар қийматида газ экспортини амалга оширган.

Ўзбекистон 2024 йилни бошидан Хитойга 667.4 млн АҚШ доллари қийматида газ экспорт қилган.