Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 23/01/2026

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Владивостокка учаётган самолёти Красноярскка фавқулодда қўнди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент — Владивосток йўналиши бўйича HY707 рейсини амалга ошираётган Boeing 767−300 (UK67007) ҳаво кемаси 2026 йил 21 январь куни соат 14:46 да (Тошкент вақти билан 12:46) техник сабабларга кўра Красноярск аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Красноярск аэропорти хабар берди.

Аэропортнинг барча хизматлари зудлик билан шай ҳолатга келтирилди. Қўниш хавфсизликни таъминлаш бўйича белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ, штат режимида ўтди, дейилади хабарда.

Аэропорт маълумотларига кўра, самолёт бортида 101 нафар йўловчи, 5 нафар парвоз экипажи аъзоси ва 16 нафар кузатувчи бўлган.

Чегара ва божхона тартиб-таомилларидан ўтгач, йўловчилар терминалнинг умумий зонасига жойлаштирилди.

Ҳаво кемаси техник кўрик якунлангунга қадар парвозлардан четлаштирилди. Тафсилотлар очиқланмаган.

Uzbekistan Airways йўловчиларни ташишни давом эттириш учун захира борти тайинланганини маълум қилди.

Красноярск — Владивосток / Владивосток — Тошкент йўналишидаги HY707/708 рейслари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  • Красноярскдан учиш — соат 5:30 да, Владивостокка қўниш — соат 12:30 да;
  • Владивостокдан учиш — соат 14:30 да, Тошкентга қўниш — соат 17:00 да.

Кутиш вақтида рейс йўловчилари овқат ва меҳмонхона билан таъминланади.