Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг хабар беришича, энди умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида камчиликлар аниқланса (йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳоллар), ҳайдовчилар 1393 қисқа рақами орқали автомобиль йўллари қўмитасига мурожаат қилиши мумкин. Қабул қилинган хабар тегишли ташкилотларга зудлик билан етказилиши мўлжалланган.
Ундан ташқари, ҳайдовчилар қисқа рақам орқали етиб бориши мўлжалланган ҳудуд бўйича об-ҳаво, йўлнинг ҳолати ҳақида ҳам маълумот олиши мумкин. Мисол учун, йўллар очиқ ёки ёпиқлиги ва ҳоказо.
Ушбу хизмат фақатгина умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун хизмат қилади ва маҳаллий кўчалар ҳақидаги маълумотлар бундан мустасно.