
2024 йилнинг декабрь ойидан бери Жиззах вилояти ҳокими в.б. лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев 2025 йил 2 декабрь куни ҳоким лавозимига тасдиқланди. Ушбу масала кўриб чиқилган халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Давлат раҳбари вилоят раҳбари билдирилган ишончни оқлаши ва келгуси йилда 4,5 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспортни 500 миллион АҚШ долларига етказиш, 175 минг кишини иш билан таъминлаш ҳамда 15 минг оилани камбағалликдан чиқаришга эришиши лозимлигини таъкидлади.
Улуғбек Мустафоев аввалроқ «Ҳудудий электр тармоқлари» компанияси бошқаруви раиси бўлган. У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. «ҲЭТ»га 2019 йил апрель ойида раҳбарлик қилган, ундан олдин 2017 йилдан «Ўзбекэнерго» компанияси раҳбари бўлган.