УЕФА Чемпионлар лигаси: “Барселона” – “ПСЖ” 1:2 (видео)

2025 йил 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кечаси, УЕФА Чемпионлар лигасининг навбатдаги, 2-тури доирасида “Барселона” футбол клуби ўз майдонида Фрациянинг “ПСЖ” футбол жамоасини қабул қилди.

Ҳисобни 19-дақиқада Ферран Торрес очди ва испанияликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи тайм тугашига яқин, 38-дақиқада Маюлу ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи тайм давомида устунликка эга бўлган “ПСЖ”, 90-дақиқага келиб, Гонсалу Рамуш киритган голи эвазига ўйинни ғалаба билан якунлади.

Ўйиндаги эътиборли вазиятлар видеода келтирилган.