Туркманистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳамедов 2025 йил 16–17 ноябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади, дея хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев билан музокараларда кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Улар халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Давлат раҳбарлари «Шовот-Дашоғуз» чегараолди савдо зонасини онлайн-тарзда ишга тушириш маросимида иштирок этадилар.

Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар пакети қабул қилиниши режалаштирилган.

Туркманистон президенти 2025 йил 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.

Ҳозиргача Тошкентга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон президентлари етиб келишган.