Туркияда Ўзбекистон фуқароси отишма оқибатида ҳалок бўлди

Туркиянинг Айдин вилоятидаги ресторанлардан бирида отишма оқибатида официант — 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, дея хабар берди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси.

Аёл бошидан оғир жароҳат олган ва воқеа жойида вафот этган.

Жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 5 киши қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Haberler нашрининг маълумотларига кўра, ҳодиса 2025 йил 5 июль куни соат 03:30 да содир бўлган. Аёл шифохонага ётқизилган, аммо кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.

Бош консулхона ва Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Туркиядаги ваколатхонаси марҳуманинг жасадини Ватанга юбориш чораларини кўрмоқда.