
Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Tenge Bank’дан 90 минг доллар ўғирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 2025 йил 18 июнь куни туман ИИО ФМБга банкнинг чакана хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғидан ариза келиб тушган. Унда номаълум шахслар томонидан катта миқдордаги пул ўғирлангани хабар қилинган.
Олиб борилган тергов натижасида маълум бўлишича, ўша куни бир неча киши банк мижозлари сифатида таништириб, POS-терминалга сохта маълумот киритиш орқали банк картасидан 90 минг доллар миқдоридаги пулни ноқонуний равишда нақдлаштириб олишган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари тезкор-техник тадбирлар ўтказди, бунинг натижасида жиноий гуруҳнинг 9 нафар тахминий аъзоси қўлга олинди.
Қўлга олинганлардан бирининг сўзларига кўра, тахминан бир йил аввал у Telegram-каналларда Хитойдан турли одамлар билан мулоқот қила бошлаган. Фирибгарлик ва найранглар билан боғлиқ гуруҳларда у махсус дастурларни кўрган, уларни синовдан ўтказган ва турли дўконларда текширган.
Кейинчалик у режа тузган: банк ходимини топган, у билан келишган ва қолганлар билан бирга банкка боришган, у ерда дастур ёрдамида пулларни ечиб олишган.
Моддий далил сифатида гуруҳдан 12 та мобил телефон, POS-терминал, 9 та банк картаси, 1,67 миллион сўм ва тахминан 36,5 минг доллар нақд пул олинган.