
Тошкент бозорларида гўшт сотуви арзонлаштирилган нархларда бошланди, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, савдо нуқталари кенгайтирилгани ва етказиб бериш ҳажми оширилгани туфайли гўшт маҳсулотлари нархи пасайди, харидорлар эса бунга шахсан ишонч ҳосил қилишлари мумкин.
Илгари пойтахтнинг 5 та бозорида — «Авиасозлар» («Авиастроители»), «Чорсу» («Эски Жўва»), Фарҳод, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида гўшт сотиш бўйича 624 та савдо растаси фаолият юритган. 2025 йил 3 августдан бошлаб қўшимча равишда яна 84 та раста ташкил этилиб, уларнинг сони 708 тага (13,5%) етказилди.
Айнан шу куни шаҳар бозорларига 78,9 тонна гўшт етказиб берилди, шундан 21,8 тоннаси (ёки 27,6%) айнан янги расталарга йўналтирилди.
Бозорлар бўйича етказиб бериш тақсимоти:
- «Чорсу» (Эски Жўва) — 6 тонна (27,5%)
- Фарҳод — 5,6 тонна (25,7%)
- Қўйлиқ — 4 тонна (18,3%)
- Юнусобод — 3,2 тонна (14,7%)
- «Авиасозлар» — 3,1 тонна (14,2%)
Янги расталарда гўшт нархлари:
- Мол гўшти (маҳаллий) — 85 000 сўм
- Мол гўшти (беларус) — 70 000 сўм
- Қўй гўшти (маҳаллий) — 90 000 сўм
- Музлатилган гўшт — 65 000 сўм.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил июль ойида Тошкентда суякли мол гўшти 2,6% (бир йилда 32,8%), суяксиз мол гўшти 2,4% (31,6%), қўй гўшти 2,2% (36,2%) қимматлашган.