Тошкентда 123 марта қидирувга берилган автомобиль тўхтатилди (видео)

Тошкентда Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан ҳайдовчиси томонидан 129 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган Captiva русумли автомобиль тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Текширув давомида умумий жарима суммаси 54 миллион сўмни ташкил этгани аниқланди. Бундан ташқари, автомобиль Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан 123 марта қидирувга берилган.

Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Ҳайдовчига нисбатан қандай жавобгарлик чоралари қўлланилиши аниқлаштирилмаган.