Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 26/03/2026

Тошкент вилоятининг саноат марказлари ҳаво сифатини мониторинг қилиш тармоғи билан қамраб олинади

Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен ва Бекобод шаҳарларида ҳаво ифлосланишини мониторинг қилувчи 5 та янги автоматлаштирилган станция ўрнатилади. Бу ҳақда Zamin фонди хабар берди.

Ушбу шаҳарлар Ўзбекистоннинг кимё, металлургия ва қурилиш саноати ривожланган йирик саноат марказлари ҳисобланади. Станциялар аҳоли ва давлат органларини хабардор қилиш, шунингдек, атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун хавфларни камайтириш чораларини кўриш мақсадида ҳаво сифатини тезкор баҳолаш имконини беради.

Миллий мониторинг тармоғи Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ўзгидромет) ва Zamin фондининг қўшма лойиҳаси доирасида кенгайтирилмоқда.

Станцияларни ишга туширишга тайёргарлик кўриш жараёнида халқаро экспертлар иштирокида ходимлар учун ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Улар келаётган маълумотларни таҳлил қилиш, ускуна ва дастурий таъминотдан фойдаланиш, ускуналарни калибровка қилиш ва таъмирлашни ўз ичига олади.

Бунгача лойиҳа доирасида Тошкентнинг 10 та туманида мониторинг станциялари ўрнатилган эди, жами бўлиб ҳозирда 23 та станция ишламоқда, деб аниқлик киритди фонд матбуот хизмати.

Horiba (Япония/Германия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган станциялар эталон ҳисобланади ва улардан етакчи ташкилотлар, масалан, Финляндия метеорология институти ўз ўлчов воситаларини калибровка қилиш, яъни созлаш учун фойдаланади.