
2026 йил 8 январь куни Тошкентда кечқурундан эрталабгача кузатилган қуюқ туман аэропорт ишини издан чиқарди. Ўнлаб авиарейслар Ўзбекистон ва қўшни давлатлардаги захира аэродромларига йўналтирилди.
Пайшанба куни давомида пойтахтда туман кузатилди, бироқ куннинг иккинчи ярмида аэропортда кўриниш масофаси 2000 метрдан пастга туша бошлади. Соат 19:30 атрофида кўриниш 1000 метрдан камроқни ташкил этди (METAR маълумотлари). Соат 20:30 да кўриниш 450 метр, 21:00 да — 200 метр, 23:30 да эса бор-йўғи 50 метргача пасайди.
Соат 4:30 дан 7:30 гача Тошкент аэропорти 15 га яқин рейсни қабул қилди, бироқ 8:00 га келиб кўриниш яна 50 метргача ёмонлашди — ушбу хабар тайёрланаётган вақтда бир нечта рейслар кутиш ҳудудида эди. Шу билан бирга, шаҳарда кўриниш нормал ҳолатда бўлган. Соат 8:30 да Тошкент аэропортида рейсларни қабул қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди.
Ўзгидромет кечқурун туман Тошкент, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ҳам кузатилаётгани ҳақида хабар берган эди. Бухоро, Қарши, Термиз, Тошкент, Наманган ва Андижонда кўриниш масофаси 50–100 метрни ташкил этди.
Uzbekistan Airports компанияси захира аэродромларига йўналтирилган тунги рейслар рўйхатини эълон қилди:
- HY18 Нукус-Тошкент — Самарқандга;
- HY58 Урганч-Тошкент — Самарқандга;
- HY9834 Краснодар-Наманган — Самарқандга;
- QNT822 Сеул-Тошкент — Навоийга;
- HY766 Олмаота-Тошкент — Навоийга;
- C6306 Истанбул-Тошкент — Самарқандга;
- HY232 Франкфурт-Тошкент — Урганчга;
- U62461 Москва-Тошкент — Душанбега;
- C6092 Урганч-Тошкент — Урганчга қайтди;
- 7Q3302 Жидда-Тошкент — Самарқандга;
- HY756 Боку-Тошкент — Навоийга;
- AHY531 Боку-Тошкент — Остонага;
- U62719 Иркутск-Тошкент — Навоийга;
- C63032 Мадина-Тошкент — Самарқандга;
- G9270 Шаржа-Тошкент — Олмаотага;
- PBD741 Москва-Тошкент — Навоийга;
- AFL1870 Москва-Тошкент — Навоийга;
- 9S4308 Жидда-Тошкент — Душанбега;
- FZ1941 Дубай-Тошкент — Олмаотага;
- HY650 Қозон-Тошкент — Қаршига;
- HY9628 Москва-Фарғона — Қаршига;
- HY9672 Новгород-Тошкент — Урганчга;
- UT805 Москва-Тошкент — Душанбега;
- THY370 Истанбул-Тошкент — Олмаотага;
- C63328 Жидда-Термиз — Қаршига;
- 7Q6062 Жидда-Тошкент — Андижонга.
Рейслар ҳолатини авиакомпаниялар ва аэропортларнинг интернет-ресурслари ҳамда колл-марказлари орқали аниқлаштириш мумкин.

