Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 08/04/2026

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида автобус 13 ёшли қизни уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасидаги махсус йўлакда 18-йўналишда ҳаракатланувчи автобус 13 ёшли қизни уриб юборди. Ҳодиса 2026 йил 2 апрель куни тахминан соат 12:40 да юз берган. Воқеа жойидан олинган фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси берган изоҳга кўра, автобусни 25 йиллик умумий иш стажига эга бўлган (шундан 1 йили компанияда) 51 ёшли ҳайдовчи бошқарган.

Компания маълумотларига кўра, қиз кўчани пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида, светофорнинг пиёдалар учун тақиқловчи қизил чироғи ёниб турган вақтда югуриб кесиб ўтган.

Хабар қилинишича, ҳайдовчи қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тез ёрдам чақирган. Етиб келган тиббиёт ходимлари қизни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб боришган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчига бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган. У шифокорлар назоратида қолмоқда.