Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 14/02/2025

Тошкентда бошқа ҳудудлардан келган мопед ва скутер ҳавдочилари учун рўйхатдан ўтиш осонлаштирилди

Тошкент шаҳрига ҳудудлардан келган мопед ва скутер ҳайдовчилари ўз транспорт воситаларини осонликча рўйхатдан ўтказиб, давлат рақам белгиларига эга бўлишлари мумкин.

Бундай имкониятдан фойдаланиш учун ҳайдовчилар Миробод тумани ЙПХ рўйхатга олиш ва диагностика марказига (собиқ Файзобод ЙПХ) мурожаат қилишлари керак.

Нима учун рўйхатдан ўтиш муҳим?

Транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш фақат расмий талаб эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган муҳим қадамдир. Давлат рақам белгилари мавжуд бўлиши воситаларнинг ҳисобини юритиш ва назоратни таъминлашга ёрдам беради, бу эса қоидабузарликларни камайтириш ва умумий йўл ҳаракати муҳитини яхшилашга хизмат қилади.