
Куни кеча Мирзо Улуғбек туманининг «Дарҳон» маҳалласи аҳолиси ёввойи шоқол пайдо бўлгани ҳақида хабар беришган.
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги соҳага оид ташкилотлар вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди.
2025 йил 25 октябрь оқшомида ҳайвон тутилиб, вақтинча сақлаш ва ветеринарлар томонидан кўрикдан ўтказиш учун Тошкент зоопаркига топширилди.
Мутахассислар шоқолни аҳволи қониқарли эканини қайд этдилар. Кўрик якунлангандан сўнг унинг кейинги яшаш жойи тўғрисида қарор қабул қилинади.

