“Тошкент-Жанубий” аэропорти кейинги йил очилиши мумкин

Президент пресс-хизматининг хабар беришича, 4 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент-Жанубий” аэропортининг қурилиш жараёни билан танишиб чиқди.

Ушбу лойиҳа президентнинг 30 июнь 2017-йилдаги қарорига кўра амалга оширилмоқда. Аэропортда учиш ва қўниш учун 1 та йўлак қурилган ва “Янги Ўзбекистон” парки ёнида жойлашган бўлади.

Газета.Уз нинг хабарига кўра, аэропорт кейинги йили ишга туширилиши мумкин.