Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 02/04/2026

Тошкент Ботаника боғида велосипед ва самокатлардан фойдаланиш тақиқланди

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент Ботаника боғи ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тақиқланади. Бу ҳақда боғ маъмурияти унинг илмий кенгаши қарорига таяниб хабар берди.

«Меҳмонларимиз ва уларнинг яқинлари хавфсизлиги — бизнинг бош устувор вазифамиз. Сўнгги пайтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш чоғида йиқилиш ва турли жароҳатлар олиш ҳолатлари кўпайди», — дейилади хабарда. Бундан ташқари, ташриф буюрувчилардан ушбу масала бўйича кўплаб мурожаат ва таклифлар келиб тушгани қайд этилган.

Янги чора «пиёда сайр қилиш учун хавфсиз, осуда ва тинч муҳит яратиш мақсадида жорий этилмоқда. Биз сизнинг қулай дам олишингиз ва табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлишингиз учун шароитларни сақлаб қолишга интиламиз», деб таъкидлади Ботаника боғи маъмурияти.

2018 йилдан буён пойтахт марказидаги Экопаркда ҳам велосипедлардан фойдаланиш бўйича чеклов амал қилмоқда.