
Тошкентдаги Шота Руставели кўчасида ишга туширилган BRT (bus rapid transit) тезкор автобус ҳаракати тизими 10 га яқин йўналишни қамраб олади. Бу ҳақда 2025 йил 15 октябрь куни пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг тақдимотида маълум қилинган, унинг кадри президент матбуот хизмати ролигида кўрсатилган.
2025 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда биринчи марта BRT линияси кўчанинг марказида ташкил этилган реконструкция қилинган Шота Руставели кўчаси билан танишди. Узунлиги 7 км атрофидаги участкада амалга оширилган лойиҳанинг қиймати 19,2 миллион долларни ташкил этди.
Тошкент ҳокими президентга BRT тармоғини 2030 йилгача кенгайтириш лойиҳасини тақдим этди. У 9 та йўналишни қамраб олади.
Биринчи босқич:
- Шота Руставели кўчаси;
- Шаҳрисабз кўчаси (Шота Руставели кўчасининг давоми);
- Амир Темур проспекти;
- Янги Сергели кўчаси.
Иккинчи босқич:
- Махтумқули кўчаси;
- Мирзо Улуғбек – Феруза – Юзработ кўчалари.
Учинчи босқич:
- Лутфий ва Муқимий кўчалари;
- Нурафшон кўчаси.
Тўртинчи босқич:
- Қоратош – Кўкча Дарвоза кўчалари;
- Кичик ҳалқа автомобиль йўли – Паркент кўчаси.
Лойиҳанинг умумий қиймати 110 миллион долларга баҳоланмоқда. Бутун линиянинг узунлиги 57,5 км ни ташкил этади.
Шу кунларда пойтахтга 202 та янги электробус олиб келинди, улар яқин орада йўналишларга қўйилади.