
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Тимур Кападзе ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди. У Футбол ассоциацияси раҳбарияти номига ёзган аризасида «фаолиятини янги даражада давом эттириш» истагини билдирган, дея хабар берди ассоциация матбуот хизмати.
Хабарда мутахассис янги таклиф олгани ва фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида эканлиги қайд этилган.
Футбол ассоциацияси Тимур Кападзега мамлакат футболини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди ва мураббийлик фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Тимур Кападзе 2025 йил январь ойидан бери миллий терма жамоанинг бош мураббийи бўлиб ишлаган (Сречко Катанецнинг ўрнига тайинланган). Унинг бошқарувида терма жамоа жаҳон чемпионати саралаш учинчи босқичида Қирғизистонни мағлуб этди (1:0), Эрон (2:2) ва БАА (0:0) билан дуранг ўйнади, Қатарни мағлуб этди (3:0) ва тарихда илк бор ЖЧга чиқди.
2024 йили у Ўзбекистон ёшлар жамоасини илк бор Олимпия ўйинларига олиб чиққан эди.

