Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 28/02/2026

Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция қилиш учун ёпилди

2026 йил 25 февралдан Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция ишларини ўтказиш учун ёпилди, деб хабар берди Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати.

Реконструкция доирасида музей инфратузилмаси замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштирилади, экспозицияларни бойитиш ва ташриф буюрувчилар учун «янада қулай ҳамда интерактив муҳит» яратиш кўзда тутилган, дейилади хабарда.

Музейни йил якунига қадар реконструкция қилиш президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 5 февралдаги қарорида кўзда тутилган эди. Жорий йилда Ўзбекистонда буюк саркарда ва Темурийлар салтанати асосчиси Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланади. Ҳужжат билан апрель ойи Амир Темур ойи деб эълон қилинган (у 1336 йил 9 апрелда туғилган).

Темурийлар тарихи давлат музейи 1996 йил 18 октябрда — Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги йилида очилган эди.