Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 30/01/2026

«Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми 1 февралдан бошланади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 февралдан «Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми бошланади, деб хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Навбатдаги босқич 2026 йилдаги биринчиси ва механизм ишга туширилганидан бери ҳисоб бўйича ўниничиси бўлади.

Аҳолидан ташаббусларни қабул қилиш 20 февралгача давом этади, саралаш босқичи — 21 февралдан 7 мартгача, тарғибот ишлари — 8 мартдан 10 мартгача, овоз бериш жараёни эса 11 мартдан 20 мартгача бўлиб ўтади.

2026 йилнинг биринчи мавсуми ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

21 мартдан 31 мартгача қўшимча ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, 2026 йил 1 февралдан «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларини аҳоли ва давлат шериклигига асосланган молиялаштириш тартиби жорий этилади. Агар аҳоли харажатларнинг ярмини ихтиёрий равишда ўз зиммасига олса, ушбу лойиҳа «Ташаббусли бюджет» доирасида ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан қопланади. Шериклик дастури доирасида 1000 та лойиҳа молиялаштирилади.

2026 йилда «Ташаббусли бюджет» дастури учун 6 трлн сўм кўзда тутилган. Шундан 496 млрд сўми депутатлар ташаббусларини амалга оширишга, яна 506 млрд сўми аҳоли иштирокидаги «биргаликда молиялаштириладиган» лойиҳаларга йўналтирилади.