Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 20/02/2026

Таълимни ривожлантириш Республика илмий-методик маркази директори ўзгарди

Юлия Васильевна Рисюкова 2025 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келган (унгача директор вазифасини бажарувчи бўлган) Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимини тарк этди.

У Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича бўлинмаси лойиҳа координатори этиб тайинланди, деб хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Марказнинг янги директори этиб Шаҳзодбек Каримович Қурбаниязов тайинланди. Тайинловлар Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойишлари билан амалга оширилди.

Шаҳзодбек Қурбаниязов 2022 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (ҳозирги Миллий педагогика университети) трансформация масалалари бўйича проректори этиб тайинланган эди.

2025 йилда «Қурилиш материаллари тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг илмий-методологик асосларини такомиллаштириш» мавзусида иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи савдоси ҳамда қурилиш-монтаж ишлари соҳасидаги қатор компаниялар муассиси ҳисобланади.

Таълимни ривожлантириш Республика илмий-методик маркази (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Республика таълим маркази ҳам мавжуд) 2023 йил апрель ойида ташкил этилган. Унинг мақсадлари этиб «таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий этиш, замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган янги ўқув режалари, дастурлари ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ўз ҳаётий манфаатларини ҳамда жамият ва давлат манфаатларини амалга оширишга қодир бўлган ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантириш» белгиланган.

Бундан бир кун аввал Ҳилола Умарова Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган эди. Ушбу лавозимни Илҳом Сираджев эгаллади. Ҳилола Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари ва Миллий педагогика университети ректори этиб тайинланди.