Талабалар учун махсус қулайлик яратиш мақсадида маҳаллий йўналишда ҳаракатланувчи йўловчи поездлари учун чегирма эълон қилинди. Бу чегирма орқали талабалар темир йўл чипталарини ярим нархга сотиб олиш имкониятига эга бўладилар.
2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январгача давом этадиган акция давомида, СВ/ВИП класс вагонлари ва “Афросиёб” электропоездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишлардаги поезд чипталари учун 50% чегирма қўлланилади.
Ушбу ташаббус талабаларга молиявий жиҳатдан енгиллик яратиш ва уларнинг саёҳат қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида жорий қилинган. Чегирмадан фойдаланиш учун талабалар ўзларининг талабалик мақомини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади.