Сурхондарёда 15 ёшли қиз турмушга берилди — жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятида вояга етмаган қизни мажбурий турмушга бериш факти бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) матбуот хизмати хабар берди.

Болалар омбудсмани офиси маълумотларига кўра, 2025 йил 8 июль куни Денов тумани 75 ёшли фуқароси  невараси **А. Р.**ни 28 ёшли М. Р. исмли йигитга турмушга бериш маросимини ташкил этган.

Қиз никоҳ ёшига етмагани сабабли, уларнинг никоҳи қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган. Бироқ, 75 ёшли фуқаро И. М. моддий мукофот эвазига диний никоҳ маросимини (никоҳ) ўтказган.

**И. М.**га нисбатан 2025 йил 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 125-1-моддаси (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда бўйича жиноят иши худди шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг очилади, яъни бу фуқаро аввал ҳам ФҲДЁ органларида рўйхатдан ўтмаган никоҳ маросимини ўтказган. Бу жиноят БҲМнинг 75 дан 150 бараваригача жарима ёки 360 дан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлариёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

**М. Р.**га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш / 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) бўйича иш очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани вояга етмаганлар иштирокидаги ҳар қандай эрта никоҳ ҳолатларини қоралади ва бундай ҳаракатлар бола ҳуқуқларининг жиддий бузилиши ҳисобланишини ҳамда маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.

Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги 2025 йил 21 сентябрда хабар беришича, июль ойида «маҳалла еттилиги» ва ижтимоий ходимлар Денов туманида А. Р. исмли қизни турмушга беришга уриниш факти бўйича суҳбат ўтказган, ҳаракатларнинг ноқонунийлигини кўрсатиб, огоҳлантириш берган. Бироқ, 2025 йил 10 август куни диний никоҳ маросими бўлиб ўтган.

«Айни пайтда А. Р. Денов туманидаги профессионал мактабда таҳсил олмоқда, унинг ҳуқуқлари ва ўқув жараёни масъул органларнинг доимий назоратидаМиллий ижтимоий ҳимоя агентлиги вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг таълим олиш ва соғлом тарбияланиш ҳуқуқини таъминлаш масалаларини қатъий назоратда ушлаб турибди ва бундай ҳолатларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлади», — дейилган хабарда.

Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши 18 ёшни ташкил этади (2019 йилда аёллар учун 17 ёшдан 18 ёшга кўтарилган). Узрли сабаблар мавжуд бўлганда, истисно тариқасида (ҳомиладорлик, фарзанд туғилиши, вояга етмаганни тўлиқ муомала лаёқатига эга деб эълон қилиш), никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман ёки шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

2016 йилда ФҲДЁ органлари 17 ёшли 4233 нафар, 2017 йилда 4853 нафар, 2018 йилда 5123 нафар қизнинг никоҳини қайд этган. 2021 йилда аёллар учун никоҳ ёши оширилгандан сўнг, 17 ёшли қизлар никоҳи сони 2020 йилда дарҳол 97% га камайиб, 88 тага етгани хабар қилинган эди.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида 95 275 та никоҳ қайд этилган бўлиб, шундан 32 376 таси (тахминан 34%20 ёшгача бўлган қизлар иштирокида тузилган.