Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, 2025 йил 1 мартга қадар скутер ва мопед эгаларига ўз транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларни бошқариш учун керакли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш кераклигини эслатди. Бунга қадар, бу турдаги воситаларни рўйхатдан ўтказиш талаби йўқ эди.
Юқорида кўрсатилган муддатдан сўнг, рўйхатдан ўтмаган ёки керакли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳужжати бўлмаган фуқаролар қонун доирасида жавобгарликка тортилади.