Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 12/12/2025

Сирдарёда 2026 йилда Султонҳовуз сув омбори қурилиши бошланади

2026 йилда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Султонҳовуз сув омбори қурилиши бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудга ташрифи чоғида маълум қилди. 2025 йил 4 декабрь куни президент Сирдарё халқ депутатлари кенгаши сессиясида иштирок этди.

Президент сув омбори қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан таъминлашни яхшилаш учун зарурлигини таъкидлади.

Ҳажми 100 млн куб метр бўлган сув омбори Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё ва Мирзаобод туманларидаги 110 минг гектар ерда йилига икки марта ҳосил йиғиш имконини бериши кутилмоқда.

Бундан ташқари, сессияда вилоятдаги 16 минг километр дренаж тармоқларини босқичма-босқич тозалаш вазифаси қўйилди.

Президент минтақадаги қарийб 200 минг гектар ҳайдаладиган ерлар кучли ва ўртача шўрланишга учраганини таъкидлади. У шўрланган ерларни соғломлаштириш бўйича пилот лойиҳасини ўтказиш ва унинг натижаларига кўра ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқишни топширди.

Давлат раҳбари масъул шахсларга Сирдарёни сув ҳисобини юритиш бўйича намунавий минтақага айлантириш зарурлигини ҳам кўрсатди.

Султонҳовуз кўли

Султонҳовуз — Боёвут туманидаги кўллардан бири, деб ёзади Ўзбекистон сув ресурслари ҳақидаги «Suv bormi?» лойиҳаси. Кўл асосан ер ости сувлари билан тўлдирилади, унинг узунлиги 5 км бўлиб, чуқурлиги ўртача 2−3 метрни ташкил этади.

«У мавсумий ўзгариб турадиган қамишзорлар ва ёввойи табиат, шунингдек, балиқчиларни ўзига жалб қилиши билан ажралиб туради. Баҳор келиши билан бу ерда ўнлаб турдаги қушларни учратиш мумкин, уларнинг кўпчилиги мавсумий».

Кўлда пайдо бўладиган қушлар орасида ёввойи ўрдаклар, кечқурункул, чуғурчуқлар, катта балчиқчилар, лайлаклар, ҳайвонлардан эса ёввойи қуёнлар, ондатра ва нутриялар, шунингдек, майда сут эмизувчилар бор.

Кўлдаги сув ҳажми мавсумга қараб ўзгаради. «Кўл яқинидаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли кўлдан олинган қамишдан уй-жой ва том қуриш учун фойдаланади, ботқоқли ҳудудларда ва яйловларда чорва ва от боқади», — дейилади лойиҳа веб-сайтида.