
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги Дўстлик каналида чўмилаётган 14 ёшли ўсмир чўкиб кетди, дея хабар берди вилоят ФВБ матбуот хизмати.
Бу ҳодиса 2025 йил 18 май куни содир бўлган. Ўсмирнинг жасади фақат эртаси куни қутқарувчи-сузувчилар томонидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси тергов ишларини бошлади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда шаҳар ва туманларда чўмилиш учун жиҳозланган жойларнинг деярли йўқлиги муаммо бўлиб қолмоқда. Аксарият очиқ пляжлар сўнгги ўн йилликларда ёпилган.