
Минтақавий Silk Avia авиакомпанияси бош компанияси Uzbekistan Airways изидан бориб, 2025 йил 16 майдан бошлаб тарифларни пасайтирди.
Ташувчи хабарига кўра, тарифлар барча асосий йўналишлар бўйича пасайтирилган:
- Тошкент — Самарқанд: 291 минг сўмдан;
- Тошкент — Наманган: 277 минг сўмдан;
- Тошкент — Фарғона: 277 минг сўмдан;
- Тошкент — Андижон: 306 минг сўмдан;
- Тошкент — Бухоро: 320 минг сўмдан;
- Тошкент — Термиз: 335 минг сўмдан;
- Тошкент — Қарши: 277 минг сўмдан;
- Тошкент — Навоий: 277 минг сўмдан;
- Тошкент — Урганч: 437 минг сўмдан;
- Тошкент — Сариосиё: 393 минг сўмдан;
- Урганч — Бухоро: 437 минг сўмдан;
- Тошкент — Шаҳрисабз: 277 минг сўмдан;
- Тошкент — Қўқон: 277 минг сўмдан.
Нарх бир томонга кўрсатилган, қайтиш йўналишида ҳам худди шундай нарх белгиланган. Нарх хорижий валютага боғланган ва ҳозирги вақтдаги тарифни акс эттиради.
Uzbekistan Airways ҳам худди шу санадан бошлаб тарифларнинг максимал даражаларини бекор қилган ва йўловчилар учун арзон тарифларда кўпроқ жойлар мавжуд бўлишини маълум қилган эди.