Шомуродов “Рома”нинг ой футболчиси деб танланди

Элдор Шомуродов февраль ойидаги ўйинлари учун “Рома” клубининг “ой футболчиси” деб мухлислар томонидан тан олинди.

“Рома” клуби ушбу мукофот ҳақида ўз ижтимоий тармоқларида эълон қилиб, ўзбек ҳужумчисининг яхши спорт формасини қайд этди. У бир гол ва икки ассист билан ўз ўйинида катта ўсиш намоён этиб, Довбикнинг ўринбосари сифатида яхши ҳаракат қилди.

Шомуродов ушбу мукофот учун номзод бўлган Дибала, Челик ва Сулени ортда қолдирди.