Шимолий Осетияда Ан-2 самолёти “қаттиқ” қўнишни амалга оширди

“База”нинг маълумотларига кўра, Шимолий Осетияда Ан-2 самолёти, Майрамадаг қишлоғидан узоқ бўлмаган очиқ майдонда қўнишни амалга оширган. Самолётда 15 киши бўлган.

“Қаттиқ қўниш” натижасида бир неча киши жабр кўрган, шу жумладан, 2 нафар бола. Айтилишича, вафот этганлар йўқ.

Самолёт Гизель аэродромидан кўтарилган. Ичида бир неча парашютист ва 3 нафар кўкйўтал билан касал ёш бола бўлган. Касалликка профилактика сифатида, уларни юқори масофага кўтаришмоқчи бўлишган.