Тошкент шаҳри Яшнобод тумани судининг қарорига кўра, 2024 йил 15 декабрь куни маст ҳолатда бўлган уч 30-40 ёшдаги эркак, кўчада кетаётган аёлга шилқимлик қилганлиги ва аёлга нисбатан қўпол оғзаки муомалада бўлгани учун, Маъмурий кодекснинг 183-моддасига биноан (“майда безорилик”) айбдор деб топилди 10 суткага қамоқ жазоси тайинланди.
Бўлиб ўтган вазиятни аёл телефонига видео олиб, ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган.
ИИБ томонидан 3 нафар фуқаро ушланган ва уларнинг сўзларига кўра, кафедан маст ҳолатда чиққандан сўнг, эркаклардан бири аёлга бехосдан тегиб кетган. Қилган ишдан пушаймон эканлигини таъкидлаган.