Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммити 31 августдан 1 сентябргача Хитойда бўлиб ўтади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида 2025 йил 31 августдан 1 сентябргача бўлиб ўтади. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазири Ван И ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзади Синьхуа.

Саммит ва у билан боғлиқ тадбирларда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва 10 та халқаро ташкилот бошлиқлари иштирок этади.

ШҲТнинг аввалги саммити 2024 йил июль ойида Остонада бўлиб ўтган эди.