
Бугун, 2025 йил 28 июнь куни соат 21:29 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Меҳригиё кўчасида жойлашган “Мерос” тўйхонасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарув техникалари соат 21:37 да етиб борди ва ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўйхона ичидаги барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Вазият тўлиқ Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси назоратида.
Ëнғин соат 22:10 да қуршаб олинди ва соат 22:42 да тўлиқ ўчирилди.