Тошкентдаги Seoul Mun мажмуаси яқинида 17 ёшли йигит чўкиб кетди

22 август куни Тошкентдаги Seoul Mun савдо-кўнгилочар мажмуаси ҳудудида 17 ёшли йигит Бурижар каналида чўкиб кетди. Бу ҳақда «Газета»га Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Идоранинг хабар беришича, йигит сувга тушиб кетган кепкасини олиш учун сувга сакраган.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.