ЮНЕСКО форуми муносабати билан Самарқандга кириш йўллари икки ҳафтага ёпилади

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан Самарқандга кириш йўллари 2025 йил 30 октябрдан 14 ноябргача ёпилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги огоҳлантирди.

Транзит ҳаракатланаётган транспорт воситалари учун айланма йўллар ташкил этилган. Ҳайдовчиларга айланма йўллар хариталарига олиб борувчи QR-кодли флаерлар тарқатилади.

ИИВ Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини, агар сафар кўрсатилган санага режалаштирилган бўлса, имкон қадар Самарқандга автомобиль йўллари орқали боришни кечиктиришга чақирди.

ЮНЕСКО Бош конференцияси сессияси 1985 йилдан бери биринчи марта ташкилот бош қароргоҳи жойлашган Париждан ташқарида бўлиб ўтади. Тадбир «Silk Road Samarkand» туристик мажмуасида ташкил этилади.

Сессиялари ҳар 2 йилда 1 марта ўтказиладиган Бош конференция ЮНЕСКО (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти) фаолиятининг йўналиши, бюджети ва умумий йўналишини белгилайди. Бош конференция шунингдек, ижроия кенгаши аъзоларини сайлайди ва ҳар 4 йилда бир марта ЮНЕСКО бош директорини тайинлайди.