Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 09/04/2026

Саида Мирзиёева Мар-а-Лагода бўлиб, Сержио Гор билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳига ташриф буюрди. У ерда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан учрашув ўтказди, деб ёзди у ўз Telegram-каналида.

Саида Мирзиёева ва Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ҳамраислари ҳисобланади.

«Саммимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Мазмунли ва конструктив мулоқот имкониятини юқори баҳолайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда бўлиб ўтадиган самарали учрашувларни кутиб қоламан», — деб қайд этди Президент Администрацияси раҳбари.

Эълон қилинган суратда АҚШ Президентининг қизи Тиффани Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Булос ҳам акс этган.