Рухсатномасиз халқ табобати билан шуғулланганлар жаримага тортилади

21 сентябрда сенаторлар рухсатномасиз халқ табобати билан шуғулланиш, унда рухсат берилмаган усуллардан фойдаланиш ва уларни тарғиб қилишга қарши жарималар киритишни қўллаб-қувватлашди.

“Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш” тўғрисидаги қонунга кўра, тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатишлари мумкин, лекин бунинг учун, улар халқ табобат усулларини қўллаган ҳолда тиббий хизматларни лицензиялаш махсус комиссия хулосасини олиши керак бўлади ва бунда, фақатгина рухсат этилган диагностика ва даволаш усуллари қўлланилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5 бандига ўзгартириш киритилиб, жисмоний шахслар 15 дан 20 та базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ), мансабдор шахслар эса 20 дан 25 та БҲМ миқдорида жаримага тортилиши мумкин.