2025 йил 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси (Ўзбекистон вақти билан) Испания кубоги ярим финали биринчи жуфтлигининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди ва унда “Реал Мадрид” ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни қабул қилди. Биринчи ўйинда Мадрид клуби вакиллари меҳмонда 0-1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, бу учрашувнинг асосий вақти 3-4 ҳисобида, “Реал Сосьедад” ғалабаси билан якунланди ва натижада, қўшимча вақт белгиланди.
Қўшимча вақтда Антонио Рюдигернинг голи, “Реал Мадрид” клубини пенальтиларсиз финалга олиб чиқди. Батафсил видеода кўришниз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун, яъни 2025 йил 2 апрелдан 3 апрелга ўтар кечаси, Ўзбекистон вақти билан 00:30 да Испания кубоги ярим финали иккинчи жуфтлиги “Атлетико” – “Барселона” ўйини ўтказилади. Биринчи учрашув, жанговар 4:4 ҳисоби билан якунланган.