
Рамазон ойи муносабати билан 18 февралдан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 00:00 гача Тошкентнинг қатор масжидлари яқинидаги кўчаларда кечки намозлар ўтказилиши сабабли транспорт ҳаракати чекланади, деб хабар берди пойтахт ИИББ.
Кўчалар рўйхати
Мирзо Улуғбек тумани:
- Тепамасжид масжиди: Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасигача.
Бектемир тумани:
- Алибек масжиди: М. Авезов кўчасидан Ҳусайн Бойқаро кўчасигача.
Яшнобод тумани:
- Ислом ота масжиди: Фарғона йўли ёрдамчи йўлидан Заркент ва Обишир кўчаларигача;
- Али ибн Абу Толиб масжиди: Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасигача.
Миробод тумани:
- Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди: Янги Қўйлиқ — Файзиобод кўчалари чорраҳасидан Файзиобод 5-тор кўчасигача;
- Қўйлиқ ота масжиди: ТҲАЙ — Қўйлиқ ота кўчалари чорраҳасидан Янги Қўйлиқ кўчасигача.
Сергели тумани:
- Маъруф ота масжиди: Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасигача;
- Нўғайқўрғон масжиди: Янги Сергели — С. Хўжанов кўчалари чорраҳасидан С. Хўжанов — Моҳидил кўчалари чорраҳасигача.
Яккасарой тумани:
- Усмон бин Маъзум масжиди: КҲАЙ — Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ — Қушбеги чорраҳасигача;
- Яккасарой масжиди: Шота Руставели — Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой — Боғи бўстон чорраҳасигача;
- Ракат масжиди: Ж. Шоший кўчасидан Аския кўчасигача.
Янгиҳаёт тумани:
- Ниёзмат ота масжиди: ТҲАЙ — Бинокор чорраҳасидан Пастдарғон маҳалласига киришгача.
Шайхонтоҳур тумани:
- Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди: Кўкча дарвоза — Нурафшон чорраҳасидан Кўкча дарвоза — Бешқайрағоч чорраҳасигача;
- Камолон масжиди: Бунёдкор — Камолон чорраҳасидан Камолон 2-тор — Устазода кўчалари чорраҳасигача.
Олмазор тумани:
- Ҳастимом масжиди: Нурафшон — Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой — Абдулла Қодирий чорраҳасигача;
- Исломобод масжиди: КҲАЙ — Сағбон чорраҳасидан Нурафшон — Сағбон чорраҳасигача;
- Дўстжонбой (Сулола) масжиди: Сағбон — Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли — Норазтепа чорраҳасигача.
Юнусобод тумани:
- Мирзо Юсуф (Бодомзор) масжиди: Боғишамол кўчаси бўйлаб Шивли кўчасигача.
Учтепа тумани:
- Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қаъни) масжиди: Катта Қаъни айланма йўлидан Лутфий — Катта Хирмонтепа кўчалари чорраҳасигача;
- Ҳазрати Али масжиди: Назарбек — Маҳорат чорраҳасидан Назарбек — Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
- Новза масжиди: Бунёдкор — Муқимий кўприги остидаги ёрдамчи йўл бўйлаб Бунёдкор — Камолон кўпригигача;
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди: Ал-Хоразмий — Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача;
- Убай ибн Каф (Бўрижар) масжиди: Ал-Хоразмий — Катта Хирмонтепа чорраҳасидан Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб Ал-Хоразмий — Катта Қаъни чорраҳасигача.
Ушбу кўчалар бўйлаб махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади, дейилади хабарда.