
Тошкент ҳокимлиги аҳолига бирор бир қурилиш компаниясининг фаолияти тўхтатилган ёки тўхтатилмаганини текшириш имконини берувчи веб-саҳифани ишга туширди.
Янги хизмат пойтахт ҳокимлигининг Telegram-ботига келиб тушган кўплаб мурожаатларга жавобан яратилган, дейилади хабарда.
Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, рўйхат онлайн режимда — қурувчилар камчиликларни бартараф этиши ва янги ташкилотлар аниқланиши билан янгилаб борилади.
Сайтдаги қидирув қаторига компания номини киритиш керак, қурилиш лойиҳаси номини эмас. Компанияларни текшириш учун сайт ушбу ҳавола орқали мавжуд: shr-tashkent.uz/qurilish/.
Саҳифада айтилишича, фаолияти тўхтатилган ташкилотлар керакли ҳужжатларни расмийлаштиргандан сўнг қонуний равишда ишни ва қурилишни давом эттиришлари мумкин.
Шунингдек, сайтда «Тошкент ҳокимлиги рўйхатда кўрсатилмаган фирмаларнинг шартнома мажбуриятларини бажариши ва қурилиш объектларини ўз вақтида топшириши учун жавобгар эмас», деган огоҳлантириш ҳам мавжуд.
Ушбу саҳифа орқали қурилиш рухсатномаси берилганлиги ёки номланганлардан бошқа тақиқларни текшириш мумкин эмас. Шунингдек, хизмат ишлар тўхтатилган объектларнинг манзилини ҳам ошкор қилмайди.
Қурувчининг фаолияти қонунийлигини текшириш учун аввалгидек Тошкент ҳокимлигининг poytaxtuz_bot расмий ботига объектнинг юридик мақоми ҳақида маълумот олиш учун мурожаат қилиш мумкин.
Davletovuz блоги муаллифи фаолияти тўхтатилган қурилиш компанияларининг очиқ рўйхатини нега эълон қилиш мумкин эмаслигига қизиқди.
«Шунчаки рўйхатни эълон қилиш мумкин эди, лекин йўқ — аввал уни туман ҳокимликларига беришди, энди эса ҳар бир фуқаро ўзи текшириши керак. Ташкилот номини лотин алифбосида, хатосиз, тўғри киритинг», деб ёзди.
30 июль соат 19:20 ҳолатига кўра фаолияти тўхтатилган компаниялар рўйхати:
- AAA CONSTRUCTION HOUSE
- A.B.Zakirov
- Amirxo’ja Kapital Savdo
- BAKHRAMOV B INVEST
- BEST BUILDING COMPANY
- CENTRAL PARK CITY
- CITY OIL
- FARXOD FAROVON LYUKS
- FIRDAVS-BUSINESS
- FLOWER HOUSE GROUP
- GOLD DREAM-HOUSE
- GRAND-EXPRESS-SERVICE
- GRATIS-BUILDINGS
- KAFIL INVEST
- KO’CHMAS MULK LIZING
- KUMUSH INVEST-STROY
- MIRZARAIMOV BAXODIR TOXIR O‘G‘LI
- NUR ZIYOD FAYZ BIZNES
- O2-DEVELOPMENT
- OLTIN BALIQ
- OMAD HAMKOR HUMOYUN
- PESHKO’ START INVEST QURILISH
- PROJECT BUILD GROUP
- SOMON-SAVDO
- STROY-GOLDEN GRAND
- STRONG AND PERFECT HOUSES
- STRONG SITIY MADAD
- SUNLIGHT DREAM
- YANGI ASR UYLARI
- YANGI DAXRON STORY INVEST
- YANGIHAYOT STORY GROUP
- ZAMON BINOLAR
- AZ RUHDIL SAVDO
- IKAT BARAKA GROUP
- J.SH. MUXAMEDOV F.
- J.Sh. SHARAPOVA FIRUZA SADRIDINOVNA
- Osimov Axtam Ahmadovich J.SH.
- Samandarov Azizbek J.SH.
- Alimbayeva Vazira Ahmatovna J.SH.
- SAGATOV NODIR NIGMANOVICH J.SH.
- NEJIN PARRANDA
- HUMO-NTD-AVTOSERVIS
- PERFECT-MANSIONS
- AQL MANBAI
- FERROBETON
- VIVAT MEBEL
- MASTER MEDIA PRODUCTION AND BROADCAST
- TURON MEROS
- BMB ISHONCHLI BIZNES
- SILK ROAD CERAMIC
- GUANGDONG TRADE ASSOCIATION
Аввалроқ Тошкент ҳокимлиги пойтахт туманларида 59 та объектда барча ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилганини хабар қилганди. Шаҳар маъмурияти объектларни электр таъминотидан узган. Тошкентнинг баъзи туманлари ҳокимликлари талаб қилинадиган ҳужжатлар тўпламисиз бинолар қураётган қурилиш компаниялари рўйхатини эълон қилган, бироқ девелоперларнинг номларини кўрсатмаган эди.