
Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими этиб Қудратилла Асатуллаевич Тўлаганов тайинланди, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
У 2023 йилдан буён «Асакабанк» бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди, бунгача эса Ўзбекистон Миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб фаолият юритган.
Қудратилла Тўлаганов (1982 йилда туғилган) Тошкент молия институтини (2008), шунингдек, Ўзбекистон Банк-молия академиясини (магистратура, 2016) тамомлаган.
2021 йил август ойидан шу йилнинг январига қадар Олмазор тумани ҳокими лавозимида Азизхон Умархонов ишлаб келган эди. У Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.