Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 02/03/2026

Президент билан ёшлар учрашувида қўшиқ айтган тўртинчи синф ўқувчисига автомобиль совға қилинди

Хоразм вилоятилик тўртинчи синф ўқувчиси Отамурод Райимбоев президентнинг ёшлар билан учрашувидаги чиқиши учун автомобиль олди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

2026 йил 24 февраль куни бўлиб ўтган мулоқот чоғида Шавкат Мирзиёев Урганч туманидаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчисининг ижросини алоҳида эътироф этди ва унга ижодий рағбат сифатида машина берилишини эълон қилди.

Орадан икки кун ўтиб, вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов оила аъзолари ва устозлари ҳузурида мактаб ўқувчисига президент совғаси — BYD Chazor автомобилини топширди.