
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун иситиш мавсумига белгиланган 500 куб метр ҳажмдаги газ истеъмолининг базавий меъёри 2026 йил 15 мартга қадар узайтирилди. Ушбу маълумотни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳам тасдиқлади.
Қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан президент топшириғи асосида, мамлакат шимолида март ойининг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилаётгани инобатга олинган ҳолда қабул қилинган, дейилади хабарда.
Оширилган базавий меъёр ноябрь ойидан февраль ойигача амал қилади, 1 мартдан эса у яна 100 куб метргача туширилади. 2025 йилда ушбу меъёр барча ҳудудлар учун 1 апрелгача узайтирилган эди.
Муҳтож оилаларга ҳар ой электр энергияси ва табиий газ учун компенсациялар тақдим этиб борилади.