Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Видео 19/02/2026

Қўқондаги кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳатланди (видео)

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2026 йил 16 февраль куни кечқурун кўп квартирали уйда газ портлаши содир бўлди ва шундан сўнг ёнғин бошланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари Муқимий кўчасидаги воқеа жойига соат 21:23 да етиб келган. Соат 21:25 да аланга қуршаб олинган, соат 21:32 да эса ўчирилган, дейилади хабарда.

ФВБ маълумотларига кўра, ёнғин 50 кв. м майдондаги уй жиҳозлари ва хонанинг ички қисмига зарар етказган. Ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Тўрт нафар фуқаро турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, жабрланганлардан бири вафот этган.