
Бугун, 2025 йил 21 июль куни Тошкент вақти билан соат 10:38 да Қирғиз Республикаси ҳудудида зилзила содир бўлди.
Зилзиланинг эпицентри Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг координаталари 40,66° шимолий кенглик ва 73,28° шарқий узунликни ташкил этади. Зилзила магнитудаси 3,7 баллга тенг бўлиб, ер остидаги чуқурлиги 10 км ни ташкил қилди. Эпицентрда сезилиш кучи 4 баллга етди.
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 348 км жануби-шарқда жойлашган бўлса-да, Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида ҳам сезилди:
- Хонобод туманида (эпицентрдан 29 км узоқликда) 2-3 балл;
- Қўрғонтепа туманида (эпицентрдан 36 км узоқликда) 2 балл.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.